
Ҳиндистоннинг Харьяна штатида яшовчи 72 ёшли Далжиндер Каур исмли аёл ўзининг илк фарзандини дунёга келтирди. Шубҳасиз, бола 2016 йили туғилган. Фақат бу ҳақда энди-энди хабар тарқатишди.
Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу нафақат Худонинг инояти, балки сунъий тарзда ҳомила ҳосил қилиш амали натижаси эди. Боланинг отаси ушбу амалга қўл урилган пайт 79 ёшда бўлган. Ҳайратланарлиси шуки, аёлнинг ёши ўтган бўлишига қарамай, организми фарзандни дунёга келтиришга яроқли экани аниқланган. Ҳозир бола икки ёшга кирди. Ўзини жуда яхши ҳис этмоқда. Унга Армаан деб исм қўйишган.
Ота бўлмиш 81 ёшли қария эса хотинига бола парваришида яқиндан ёрдам беради. Шу ёшда бўлса ҳам фарзандли бўлгани учун эр ҳам, хотин ҳам Худога беадад шукроналар айтишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар