
Американинг Мэриленд штатида истиқомат қилувчи исми-шарифи сир тутилган 70 ёшли қария лаҳзалик лотерея ўйинида 20 йилдан бери иштирок этиб келарди. У ҳар гал 2-4-7-12-31 рақамларинигина ўчирарди. Бу сафар нима бўлди-ю, 12 ўрнига 11 рақамини ўчирибди. Худди шу адашиши қарияга 50 минг 15 доллар пул ютуғини ҳадя этди.
— Мен бу лотерея чиптасини озиқ-овқатлар дўконидан сотиб олгандим, — дейди қария. — Шу гал негадир битта рақамни адаштирган эканман. Хайриятки, шу адашишим менга катта пул ютишимда ёрдам берди…
Қария пулларнинг бир қисмини ўзи ва рафиқаси яшаб турган уйни таъмирлашга сарфлайди. Қолганларини эса уч нафар неварасига бўлиб бераркан.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар