
«Қонундаги ўғри» Ражден Шулай АҚШда 45 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Нью-Йорк Жанубий округи прокуратурасининг веб-сайтида хабар берилган.
«Брат» ва «Рома» лақаблари билан машҳур бўлган Шулай одамларни ўғирлаш ва ҳужум қилиш, фирибгарлик ҳамда пул ювиш, шунингдек, жиноий гуруҳни ташкил этиш ва товламачиликда айбланмоқда. Унга 550 минг доллар миқдорида товон пули тўлаб бериш мажбурияти юкланди. Бундан ташқари, қонундаги ўғрининг 2,16 миллион доллардан ортиқ қийматдаги мол-мулки мусодара қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар