МРБнинг собиқ раҳбари Путинни НАТО учун "катта совға" деб атади

  • 09 январь 2019, 16:10
  • 1 276
  • Дунё
  • МРБнинг собиқ раҳбари Путинни НАТО учун "катта совға" деб атади
    МРБнинг собиқ раҳбари Дэвид Петреус Россия президенти Владимир Путин НАТО учун "энг катта совға" деб атади. У бу ҳақда Ҳиндистондда ташкиллаштирилган Raisina Dialogue конференциясида маълум қилган.

    Петреуснинг сўзларига кўра, Путиннинг ҳукумат тепасига келиши альянсга "мавжуд бўлиш учун янги сабаб" берган.

    Петреуснинг фикрича, Вашингтон "янги геосиёсий тартиб" борасида НАТО ёрдамида баҳслашади. Дональд Трамп томонидан альянс танқид қилинишига қарамасдан, Оқ уй Европада Америка ҳарбийлари сонини ошириш режасини ривожлантиришда давом этмоқда, деб қўшиб қўйган истеъфодаги генерал.

    Аввалроқ Трамп НАТО аъзоларини мудофаа учун харажатларни оширишга чақирганди.

    » » МРБнинг собиқ раҳбари Путинни НАТО учун "катта совға" деб атади