Трамп деворининг намунасини оддий темир арра билан бузишга муваффақ бўлинди

  • 11 январь 2019, 08:36
  • 918
  • Дунё
  • Трамп деворининг намунасини оддий темир арра билан бузишга муваффақ бўлинди
    АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада қурмоқчи бўлаётган пўлат панжараларни оддий темир арра билан арралаш мумкинлиги маълум қилинди. Таъкидланишича, бу АҚШ миллий хавфсизлик вазирлиги ўтказган синов давомида аниқланди.

    Трамп суратларда АҚШнинг аввалги маъмуриятлари қўллаган девор намунаси тасвирланганини айтган. “Биз қураётган девордан ўтиш жуда, жуда қийин бўлади”, деб айтган Трамп.

    NBC маълумотларига кўра, Трампдан аввалги президентлар вақтида бундай ишланмалар ҳақиқатан қўлланган, бироқ суратдаги девор намунаси Трамп президентлиги вақтида қурилган.

    Таъкидланишича, сурат 2017 йил охирида синовлар ўтказилган жой – Калифорния ва Мексика ўртасидаги чегарада жойлашган Пого Роу деган жойда олинган.

    » » Трамп деворининг намунасини оддий темир арра билан бузишга муваффақ бўлинди