
Тожикистоннинг Мишкорон қишлоғида яшовчи 42 ёшли чўпон Тўрахон Нурматовни Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида истиқомат қиладиган наркобарон 2019 йил 1 январ куни ўғирлаб кетган. Чўпоннинг яқинларига эса унинг ўзи қўнғироқ қилиб, чўпон соғ-омон эканини айтди. Лекин 40 минг доллар эвазига қайтариб беришини ҳам қистириб ўтди.
Наркобарон яна шу нарсани алоҳида таъкидладики, ўтган йили шу қишлоқдаги бир одамга героин наркотик моддасини бериб юборган. Аммо наркотик ҳам, пул ҳам келиб қўлига тушмаган. Шундан кейин наркобарон ўша одамнинг уйини ва хотинини тортиб олган. Чўпон эса шу аламнинг давоми экан. Агар айтилган вақтда 40 минг доллар пул олиб борилмаса, чўпонни ўлдириб юбораркан.
Қарангки, чўпон Тўрахон Нурматовни қидиришга ҳарбийлар ҳам жалб этилганди. Қидирув жараёнида майор унвонига эга Суханвар Олимиён исмли ҳарбий тасодифан ўқ келиб тегиши оқибатида ҳалок бўлди.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар