
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Бангладеш халқига, президент Абдул Ҳамид ва бош вазир Шайх Ҳасина Вазедга чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Бангладеш пойтахти Даккадаги ёнғинда 80 киши ҳаётдан кўз юмди, 50 га яқин киши шифохонага етказилган. Аввалроқ 69 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Ёнғин аҳоли яшайдиган 4 қаватли уйда юз берган. Уйнинг бир қисми кимё омбори сифатида ҳам қўлланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга газ баллони сабаб бўлган бўлиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар