20:33 / 25.02.2019
4 605

Трамп Клинтонни Россия билан «тил бириктириш»да айблади

Трамп Клинтонни Россия билан «тил бириктириш»да айблади
Америка етакчиси Дональд Трампнинг твиттерда маълум қилишича, АҚШ президентлигига собиқ номзод Хиллари Клинтон гўёки Россия билан алоқадор бўлган.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Демократик партияси ва Клинтон Америка сайловлари вақтида Россия билан «тил бириктирган».
Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, ФТБ демократлар миллий қўмитаси маълумотларига кириш имконини топа олмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хиллари Клинтон Дональд Трампнинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимдан чиқиш қарори Россия президенти Владимир Путин учун «совға» ҳисобланиши ҳақида маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Клинтонни Россия билан «тил бириктириш»да айблади