15:51 / 01.03.2019
5 916

Садаф ороли ер юзидан йўқолди

Садаф ороли ер юзидан йўқолди
Ўтган ёз мавсумида, Шимолий флотнинг гидрографчилари Франц Иосиф Ер архипелагининг бир қисми бўлган Садаф оролининг йўқолиб кетганини тасдиқлаган, дея хабар беради "Дарё" нашри «National Geographic»га таяниб.

Аввалроқ ушбу изланиш «Россия Арктикаси» миллий боғи олимлари томонидан амалга оширилган. Унчалик катта бўлмаган (диаметри 1,5 километр, баландлиги 22 метр) Садаф ороли юз йил аввал кашф этилган. Ўз номини у марваридга ўхшагани сабабли олган: унинг бутун ҳудуди муз билан қопланган.

Орол архипелагнинг шарқий қисмида, Греэм-Белл оролидан жануби-ғарбий соҳилдан 200 метр узоқликда жойлашган.
«Сайёрада иқлим ўзгариб бормоқда, бу айниқса, юқори кенгликларга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Бироқ сўнгги вақтларда бу тез-тез содир бўлмоқда», — дейди боғ вакиллари. Олимлар оролнинг йўқолиб кетиш сабабларини ўрганмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Садаф ороли ер юзидан йўқолди