22:35 / 02.03.2019
5 817

Туркия уйғурларни ҳимоя қилгани учун Хитой "пўписа қилди"...

Туркия уйғурларни ҳимоя қилгани учун Хитой "пўписа қилди"...
Хитой "Агар Анқара уйғурлар туфайли Пекинни танқид қилишни давом эттираверса, икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар таҳликага учрайди" дея Туркияни огоҳлантирди.

“Дўстлар ўртасида тушунмовчилик ёки фарқли фикрлар бўлиши мумкин. Бироқ буни мулоқот йўли билан ҳал қилишимиз мумкин. Дўстингизни ҳар жойда танқид қилавериш тўғри эмас”, – деди Хитойнинг Туркиядаги элчиси Денг Ли “Рейтер”га берган интервьюсида.

Унинг айтишича, иқтисодий алоқалар ривожланиши ва Хитой компаниялари Туркияга кўпроқ келиши учун дипломатик ва сиёсий алоқалар яхши бўлиши лозим.
“Мамлакатлар ўртасида энг муҳими – ўзаро ҳурмат. Агар дўстингиз, сизни ҳар куни танқид қилиб турса, бундай дўстлик давом этадими?” – деди элчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия уйғурларни ҳимоя қилгани учун Хитой "пўписа қилди"...