18:30 / 03.03.2019
6 184

“Урф деган мана бундоқ бўлибди...”

“Урф деган мана бундоқ бўлибди...”
Истанбулдаги бир масжидда кўрганим эсимга тушиб кетди...

Жума намозидан чиқаётганимизда масжид ҳовлисида бир кишининг турли қоғоз (коробка) қутилар ичида таҳлам-таҳлам китобларни сотаётганини кўрдим. Намозгоҳдан чиқаётган бир киши сотувчидан китобларнинг нархини сўради, баъзи китобдан иккитадан баъзисидан учта-тўрттадан ажраттириб олди-да, пулини бериб, ўша жойга китобларни қолдириб кетаверди. "Бу одам китобларини эсдан чиқардимикин ёки манзилига элтиб беришини тайинлаб кетдимикин?" деб ўйлаб тургандим, яна бошқа бир киши худди шу ишни такрорлади. Вақтим бемалоллиги учун бошқа одамларга ҳам қараб турдим, ҳамма шундай қиляпти, ҳатто бир одам китобчига 500 лира бериб "кераклигини ўзингиз ажратиб қўярсиз" деб кетаверди. Китоб сотувчисининг ёрдамчиси сотилган китобларни яна алоҳида қилиб бошқа қутиларга жойлайверди. Табиийки, тушунарсиз, ҳам қизиқ...

Ярим соатлар ўтгандан кейин китоб сотувчилар ишларини тамомлаб, кетишмоқчи бўлиб турганларида бу ҳолатни улардан сўрадим. Айтдики, "қанчадан қанча китоблар бор, унинг ўқувчиси йўқ, ва яна қанча китобхонлар бор, ўқишга пули йўқ... Китоби(илми демоқчи) йўқларга китоби борлар ёрдам бериши учун, пули йўқларга пули борлар ёрдам бериши керак эмасми? Алҳамдулиллаҳ бизнинг масжидимизда шу йўлга қўйилган. Китобларни биз сотганимиз билан ҳали ишимиз тугамади. Биз энди муҳтожларга етказамиз" деди...

Ҳавас қилдим. Биздаги бемаъни урфлардан уялиб кетдим. Урф деган мана бундоқ бўлибди...
Салим Айюбий

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Урф деган мана бундоқ бўлибди...”