17:43 / 19.03.2019
5 199

Рустам Имомали Тошкент шаҳар ҳокимига таклифнома юборди

Рустам Имомали Тошкент шаҳар ҳокимига таклифнома юборди
Душанбе шаҳар ҳокими Рустам Имомали ўтган ҳафта охирида Душанбеда Наврўз байрамини нишонлашда иштирок этиш учун Тожикистон пойтахтига қардош бўлган дунёдаги 17 та шаҳар ҳокимига таклифнома юборди, деб хабар қилмоқда Kun.uz «Азия-Плюс»га асосан.

Душанбе шаҳар ҳокимининг таклифномаси қуйидаги шаҳарлар раҳбарларига юборилди: Лусака (Замбия), Сана (Яман), Монастир (Тунис), Лаҳор (Покистон), Клагенфурт (Австрия), Боулдер (АҚШ), Ройтлинген (Германия). Бундан ташқари: Мозори-Шариф (Афғонистон), Теҳрон (Эрон), Широз (Эрон), Санкт-Петербург (Россия), Минск (Беларусь), Урумчи (Хитой), Анқара (Туркия), Сямэнь (Хитой), Ашхобод (Туркманистон) ва Чиндао (Хитой).

Шунингдек, Рустам Имомали Москва ва Тошкент шаҳар маъмуриятларига таклифнома жўнатди.

21 март куни Тожикистон тарихида илк бор Наврўз шарафига бағишланган байрамона карнавал Душанбе марказий майдонида бўлиб ўтади.
Кутилишича, унда бутун мамлакатдан ҳунармандлар, масхарабозлар, ижрочилар, раққослар иштирок этади - жами 26 минг киши.

Шу куни Душанбедаги барча маданият ва истироҳат боғлари ҳамда шаҳардаги микрорайонларда оммавий сайллар бўлиб ўтади. Шаҳар ҳокимлиги концертлар, кўргазмалар, викториналар, мусобақалар ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рустам Имомали Тошкент шаҳар ҳокимига таклифнома юборди