Сурхондарёда сел Тожикистон билан боғлаб турувчи кўприкни қулаб туширди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида кузатилган кучли сел оқими Обизаранг дарёсидаги М-41 халқаро автомобил йўлидаги муҳим кўприк таянчларига жиддий зарар етказиб, унинг қулашига сабаб бўлди. 1977 йилда қурилган ва Тожикистон билан боғловчи мазкур транзит йўлак орқали соатига 600–800 та транспорт воситаси ҳаракатланган эди.
21 июнь куни кучли ёғингарчиликлар сабаб Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Обизаранг дарёсида сув сатҳи кескин кўтарилди.
Сел оқими М-41 “Бишкек – Душанбе – Термиз” халқаро автомобиль йўлидаги кўприк таянчларига жиддий зарар етказган.
Дастлабки кўрикда иншоот конструкцияларида оғир шикастланишлар аниқланган. Шу сабаб ушбу йўналишда транспорт ҳаракати вақтинча тўлиқ тўхтатилди.
1977 йилда қурилган кўприк Тожикистон билан боғловчи муҳим транзит йўлаклардан бири ҳисобланади. У орқали соатига 600–800 та транспорт воситаси ҳаракатланган.
Ҳозирда мутахассислар воқеа жойида кўприк ҳолатини ўрганмоқда, зарар миқдори баҳоланмоқда ва ҳаракатни тиклаш чоралари кўрилмоқда.































Изоҳлар 0
…