09:15 / 07.04.2019
4 331

Энг зарарли шўрва номи маълум қилинди

Энг зарарли шўрва номи маълум қилинди
Фото: Depositphotos
Мутахассисларнинг фикрига кўра, солянка энг зарарли шўрва бўлиб, унда жуда кўп миқдорда туз ва ёғлар бор, деб ёзади «Daryo».

Озиқлантириш ва биотехнология бўйича Россия федерал тадқиқот марказининг Клиник овқатланиш клиникаси дерматологи, тиббиёт фанлари номзоди Елена Ливанцова сабзавотли шўрва энг фойдали шўрва эканини таъкидлади. Шу боис, шифокорнинг қайд этишича, сабзавотли шўрва клиникаларда овқатланишнинг асоси ҳисобланади.

Ливанцованинг сўзларига кўра, солянка шўрвасига тузланган бодринглар ва дудланган гўштлар қўшилгани боис ушбу шўрва юрак-қон томир касалликлари, гипертензия ва оғир вазн билан касалланган инсонлар учун тавсия этилмайди.

Ўз навбатида, гастроэнтеролог ва тиббиёт фанлари номзоди Владимир Пилипенко қўзиқорин шўрвасига ҳам эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак, деб ҳисоблайди.

«Агар саломатлик бузилган бўлса, гастроэнтерологик профилактика қилинган беморлар учун қўзиқорин шўрвасидан фойдаланиш тавсия этилмайди, чунки у ошқозон-ичак тракти учун кўп миқдорда экстрактив моддалар ўз ичига олади», — дейди Пилипенко.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энг зарарли шўрва номи маълум қилинди