
Фото: AFP
Покистоннинг Панжоб вилоятидаги Жанг шаҳрида минглаб маҳаллий кишилар тизилишиб улкан масжид тасвири ва «Ислом — бу тинчлик» ёзувини ҳосил қилишди. Улар буни яшил майдонда оппоқ яктак ва дўппиларда амалга оширишди. AFP агентлиги мазкур акция тасвирланган фотосуратни тақдим этди.
«Бу жуда ажойиб бўлди, биз кун бўйи шундай туришга тайёр эдик», — деди акция иштирокчиларидан бири.
Масжид тасвири юқорисига Янги Зеландия ва Покистоннинг улкан байроқлари жойлаштирилди.
Хабарда айтилишича, акция Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида содир этилган теракт қурбонлари хотирасига бағишлаб ўтказилди. Мазкур фожиада 50 киши ҳалок бўлганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар