
Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси консуллик бўлими Тула вилояти Узловая шаҳрида фуқаро У.Эгамуротованинг ўлдирилиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб боришда давом этмоқда.
Марҳум келиб чиқишига кўра ҳақиқатдан ҳам ўзбекистонлик бўлиб, 2011-йилда доимий яшаш жойини Россияга кўчирган ҳамда Россия Федрацияси фуқаролигини олиб Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечган. 2019-йилнинг 1-май куни У.Эгамуротованинг жасади, ватандош сифатида, Ўзбекистонга етказилди ҳамда 2-май куни ватанда дафн этилди. Жасадни жўнатиш ва дафн этиш ҳаражатларини россиялик иш берувчи ўз зиммасига олди. Марҳумнинг 3 нафар фарзанди – Россия фуқаролари Тула вилоятида ўз оталари – Россия фуқароси қарамоғида қолди.
Айни пайтда Тула вилояти Тергов бошқармаси Узловая шаҳри тергов бўлими томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноят (одам ўлдириш) аломатлари бўйича очилган жиноят ишининг тергов жараёнлари давом этмоқда. Мазкур жиноятни содир этганликда гумонланаётган Россия фуқароси қамоққа олинган. Айни пайтда у билан тергов ишлари олиб борилмоқда ва у Россия Жиноят кодекси доирасида ўз қилмишига яраша жазо олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар