Трамп Зеленскийни Вашингтонга таклиф қилди

  • 01 июнь 2019, 19:41
  • 1 001
  • Дунё
  • Трамп Зеленскийни Вашингтонга таклиф қилди
    Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Дональд Трампдан расмий ташриф билан Вашингтонга келиш тўғрисида таклиф олди. Бу маълумотни Украина президенти маъмурияти тасдиқлади.

    "Украина президенти Владимир Зеленский Вашингтонга расмий ташриф буюриш ҳақидаги таклифи учун Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампга миннатдорлик билдирди", - дейилади Украина президенти матбуот хизмати хабарида.

    Аввалроқ "Зеркало недели" нашри ўз манбаларига таяниб Трамп ва Зеленский учрашуви чоғида "Донбассдаги низони ҳал қилиш ҳамда бизнес лойиҳалар тўғрисида мулоқот бўлиб ўтиши" ҳақида ёзганди.

    Нашрнинг маълумот беришича, Зеленский Трампдан таклифномани 31 май куни олган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Трамп Зеленскийни Вашингтонга таклиф қилди