14:48 / 08.06.2019
3 203

Францияда россиялик жосус фош этилди

Францияда россиялик жосус фош этилди
Францияда россиялик жосус фош этилди. «Эхо Москви»нинг ёзишича, дипломат деб тахмин қилинаётган бу шахс Жаҳон антидопинг агентилигига киберҳужум уюштириш режасига ёрдам берган.

Маълум бўлишича, жосус Сергей Жёлтиков бўлиб, уни Франция ва Швейцария махсус хизматлари фош қилган. Франциянинг Monde газетаси ёзишича, у гўёки Россиянинг Марселдаги бош консуллигида вице-консул сифатида ишлаган. Бунда у дипломатик ваколатхона ходимлари орасида расман рўйхатдан ўтмаган.

Швейцария махсус хизматларига кўра, Жёлтиков Россия Бош разведка бошқармаси сайёр гуруҳи таркибига кирган. Логистика билан шуғулланиб, россиялик Евгений Серебряков ва Алексей Моренснинг хафсизлигини таъминлаган. АҚШ ва Нидерландия ҳукумати уларни WADA лабораториясига хакерлик ҳужумига тайёргарлик кўришда иштирок этганликда айбламоқда. Улар гўёки дипломатлар ниқобида ҳаракат қилган.

Жёлтиков Швейцарияда ўз миссиясини амалга оширганидан сўнг Франциядан кетган. Газета маълумотларига кўра, франциялик разведкачилар уни кузатган ва швейцариялик ҳамкасбларига ахборот берган.

Ҳар икки давлат расмийлари жосус ҳақидаги ахборотларга изоҳ бермаган. Россиянинг Марселдаги бош консуллиги Monde газетаси чоп этган маълумотларни туҳмат деб атаган.

Гумон қилинаётган россиялик хакерлар ўтган йилнинг охиридан бери АҚШ Молия вазирлиги санкциялар рўйхатида. Вазирликнинг таъкидлашича, улар уч йил аввал WADA маълумотлар базасини хавф остида қолдирган. Серебряков ва Моренс бошқа жиноятларга алоқадорликда ҳам гумон қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Францияда россиялик жосус фош этилди