07:45 / 14.06.2019
2 561

Инфляция туфайли Венесуэла беш хонали қийматдаги банкнотлар чиқарди

Инфляция туфайли Венесуэла беш хонали қийматдаги банкнотлар чиқарди
Фото: TJournal
Венесуэла Марказий банки 10 минг, 20 минг ва 50 мингли суверен боливар банкнотларини муомалага чиқарди. Бу билан энди тўловлар ва халқаро ҳисоблар янада самарали амалга оширилади. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.

2018 йил августда боливардан номинал қиймати бўйича бешта нол олиб ташланган эди. Янги валюта «суверен боливар» деб номланган. Бу даврда энг йирик купюра 500 суверен боливар бўлиб қолган эди.

2018 йилда Венесуэладаги инфляция 1,37 миллион фоизни ташкил этган, 2019 йилда эса 10 миллион фоизни ташкил этиши башорат қилинмоқда.

Венесуэладаги энг кам иш ҳақи 40 минг суверен боливар (6,5 доллар). Баъзи фуқароларга 25 минг суверен боливар (тахминан 4 доллар) устама ҳақи берилади. 2018 йил мобайнида мамлакатда энг кам иш ҳақи беш баробарга ошган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Инфляция туфайли Венесуэла беш хонали қийматдаги банкнотлар чиқарди