18:52 / 27.06.2019
4 965

Забайкальеда ўзбекларни қандай ўлдиришган эди?

Забайкальеда ўзбекларни қандай ўлдиришган эди?
Фото: «Чита.Ру»
Россиянинг Забайкалье ҳудудида Ўзбекистоннинг икки фуқароси қандай ўлдирилгани тергов томонидан аниқланди.

Ўзбекистонликлар 2017 йилда икки болани зўрлашда айбланган эди. Аммо полиция томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида уларнинг айби исботланмаган. Шундан сўнг Нерчинск районидаги қишлоқ аҳолиси «самосуд» уюштиришга қарор қилишади ва маҳаллий жиноятчилар тўдасига мурожаат қилишади.

Фожеа 2017 йилнинг октябр ойида рўй берган.

Ўзбекистонликлар автомобил юкхонасида ўрмонга олиб келинади. У ерда ота-оналар жинсий зўравонликка учраган болалари билан кутиб турган эди. Меҳнат муҳожирлари жиноятни амалга оширганларига иқрор бўлишади ва кечирим сўрашади.

Шундан кейин қишлоқ аҳли уларни дўппослай бошлаган. Сўнгра машиналарига ўтириб, кетишган. Ўзбекистонликлар эса айни вақтда суд қилинаётган икки айбланувчидан бири томонидан отиб ташлангани айтилмоқда.

— Биз уларни машина юкхонасида Нерчинск районига олиб бордик. У ерда бизни болаларнинг ота-онаси кутиб турган эди. Ҳаммамиз бирга ўрмон томон йўл олдик.

Ўзбеклар мен билан суҳбатда жиноят қилганларини тан олган эди. Мен уларга шунчаки болаларнинг ота-онасидан кечирим сўрашларини айтдим.

Улар ўзбекларни дўппослашди, тепишди ва машиналарига ўтириб, жўнаб кетишди. Мен эса: бўлди, шунинг ўзи етарли, деб ўйлаган эдим. Аммо кутилмаганда орқадан: «Четроқ тур», деган овоз эшитилди. Кейин ўқ овозлари эшитилди.

У (айбланувчилардан бири) уларни карабинда отиб ташлади, — дейди суд қилинаётган айбланувчилардан бири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Забайкальеда ўзбекларни қандай ўлдиришган эди?