18:00 / 03.07.2019
3 179

Гонконгда норозилик намойиши бўлди (видео)

Гонконгда норозилик намойиши бўлди (видео)
Пекин Гонконг ҳукумати ва полициясини қўллаб-қувватлашини маълум қилиб, маҳаллий парламент биносига бостириб кирганларни жиноий жавобгарликка тортишга чақирди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

1 июль куни Гонконг ҳудудининг Хитой юрисдикциясига ўтганига 22 йил тўлиши муносабати билан демократияни қўллаб-қувватлаш бўйича намойиш ташкил этилди. Маълумотларга кўра, намойишларда ярим миллионга яқин киши иштирок этган. Намойишчилар Гонконгда жиноятчиликда гумон қилинганларни Хитойнинг материк қисмига экстрадиция қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси бекор қилинишини талаб қилиб чиқишди. Намойиш қатнашчилари парламент биносига бостириб киришди.

Полиция намойишчиларни тарқатишда кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди. Мазкур қонун лойиҳаси Гонконгда катта норозиликларга сабаб бўлмоқда. Бунинг ортидан эса ҳудудда уч ҳафтадан буён намойишлар оқими тўхтамаяпти. Натижада ҳукумат ён беришга мажбур бўлиб, қонун лойиҳасини кўриб чиқишни ортга сурган эди. Бироқ намойиш қатнашчилари ушбу қонунни бутунлай бекор қилишни ва Гонконг маъмурияти раҳбари Кэрри Лам истеъфосини талаб этишмоқда. Хавфсизлик нуқтаи назаридан бугун маҳаллий парламент биноси ёпиб қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гонконгда норозилик намойиши бўлди (видео)