Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида кеча отишма бўлиб ўтди. Хабар қилинишича, бир киши вафот этган ва беш киши яраланган.
Қирғизистон томонининг маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 17:00да (Тошкент вақти билан 16:00) Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида жанжал келиб чиққан. Бишкек томони берган баёнотга кўра жанжалга Тожикистоннинг Ворух қишлоғи аҳолиси томонидан байроқ ўрнатишга бўлган ҳаракат сабаб бўлган.
Байроқ ўрнатилишига қирғизлар истиқомат қиладиган Аксай қишлоғи аҳолиси қаршилик қилган. Аввалига даҳанаки жанг бошланади, сўнгра томонлардан бири ўқотар қурол ишлатади. Ўқ фуқаролар томонидан, ов қуролидан отилган.
Дастлабки маълумотларга кўра беш киши яралангани айтилган эди. Кейинчалик яраланганлар сони ўнлаб экани айтилди. Орадан кўп ўтмай отишма рўй берган жойга Қирғизистон чегара қўшинлари аскарлари етиб келган ва икки давлат вакиллари жанжал кучайиб кетмаслиги учун иш бошлаган.
Тожикистон томони берган баёнотга кўра жанжал бошланишига тожиклар байроқ ўрнатмоқчи бўлгани эмас, балки қирғизлар Ворух қишлоғи ҳудудида «Аксай» ёзувини ўрнатмоқчи бўлгани сабаб бўлган. Тожикистоннинг Исфара тумани ҳокимлиги томонидан хабар қилинишича, отишма туфайли 1 киши вафот этган ва беш киши яраланган. Вафот этган шахс Ворух қишлоғида истиқомат қилган Жалол Кароев экани айтилмоқда.
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида келишмовчиликлар аввал ҳам бўлган. Асосий сабаб эса чегара аниқ ўрнатилмаган ҳудудлар ҳамон мавжудлигидир. Баъзан ҳатто чегарачилар ўртасида ҳам келишмовчиликлар бўлиб туради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди