19:31 / 17.08.2019
2 597

Жанубий Кореяда «ютуб солиғи»ни жорий этишмоқчи

Жанубий Кореяда «ютуб солиғи»ни жорий этишмоқчи
Жанубий Корея ҳукумати видеоконтент билан шуғулланувчи интернет-провайдерларга қўшимча солиқ солишни режалаштиряпти, дейилади «Хабар» нашрида.

Янги солиқ чораси «YouTube» сингари ОТТ-провайдерларни қамраб олади.

Ҳукуматдагиларнинг фикрича, бундай сервислар туфайли анъанавий ОАВлар аудиториясини, давлат эса солиқларни йўқотмоқда. Корейс иқтисодчиларининг ҳисоблашича, «YouTube»га эгалик қилувчи «Google» ўтган йили Жанубий Кореянинг ўзидан 4,5 млрд. доллар ишлаган. Тўланган солиқ эса атиги 17 млн. доллар, дейилади хабарда.

Айтишларича, «ютуб солиғи» жорий этилса, тушган маблағ анъанавий рақамли ОАВни ривожлантириш мақсадларига ишлатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда «ютуб солиғи»ни жорий этишмоқчи