date

Трампнинг шахсий ёрдамчиси истеъфога чиқди

Трампнинг шахсий ёрдамчиси истеъфога чиқди
Фото: Instagram @madwestt
АҚШ президенти Дональд Трампнинг шахсий ёрдамчиси Мадлен Вестерхут ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The New York Times хабар берди.
Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Трампнинг маъмуриятдаги дастлабки кунларидан бошлаб ёрдамчилик қилган Вестерхут пайшанба куни истеъфога чиққан.

Уларнинг маълумот беришича, Вестерхут Трампнинг Нью-Жерсида ўтказган таътили тафсилотлари ҳақида журналистларга сўзлаб берганидан сўнг истеъфога чиқарилган.

Эндиликда унга Оқ уйга киришга рухсат берилмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг шахсий ёрдамчиси истеъфога чиқди