date

АҚШ Ҳормуз бўғозидан кемалар ўтишини таъминламоқда

АҚШ Ҳормуз бўғозидан кемалар ўтишини таъминламоқда

АҚШ ҳарбийлари сўнгги уч ҳафта ичида Эрон блокадасига қарамай, Ҳормуз бўғози орқали 70 га яқин кеманинг хавфсиз ўтишига кўмаклашгани айтилмоқда. Бу ҳақда The New York Times манбаларга таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, АҚШ Марказий қўмондонлиги савдо кемаларининг стратегик муҳим сув йўлидан ўтишини осонлаштирган. Айрим кемалар кўринишни камайтириш мақсадида бўғозга киришдан олдин транспондерларини ўчирган.

Баъзи ҳолатларда кемалар йўналиши Эрон қирғоқларидан узоқроқ ҳудудлар орқали белгиланган. Бу чоралар хавфни камайтириш ва юк ташиш жараёнини давом эттириш учун амалга оширилгани айтилмоқда.

NYT қайд этишича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш йўқлиги сабаб минтақадаги вазият ҳамон таранглигича қолмоқда. Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатланиш эса савдо кемалари учун хавфли бўлиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Ҳормуз бўғозидан кемалар ўтишини таъминламоқда