
Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда жамоат транспортида йўл ҳақини юзни таниш тизими орқали тўлаш имконияти пайдо бўлади. Sof.uz нашрининг хабар беришича, ушбу тизимни Ipay компанияси ишлаб чиққан.
“Бу биометрия, яъни юз расми орқали тўлов демакдир. Биз Телеграмда очган бот орқали солиқ тўловчи рақамингизни рўйхатдан ўтказишингиз, селфи тушишингиз, автобус карточкангизни қўшишингиз ва тизимга уланишингиз мумкин. Шундан сўнг маълумотларингизнинг ишлатилишига рухсат берасиз. Телефонингиз ёки тўлов карточкангиз бўлмаганида ҳам автобусда билет олиш имкониятига эга бўласиз”, – деди компания раҳбари Алмас Айменов.
Тўловнинг бундай усулидан фойдаланмоқчи бўлган йўловчи камерага қараса кифоя, мониторда унинг расми пайдо бўлади ва ҳисобидан йўл ҳақи ечиб олинади.
Face Pay номи берилган мазкур тизимни қозоғистонлик мутахассислар ишлаб чиққан. Тизим жорий ҳафтада икки йўналишда синов тариқасида ишга туширилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар