Океан фаунаси ҳақида сиз билмаган 10та факт

1 дақиқа ўқиш6.2K
Океан фаунаси ҳақида сиз билмаган 10та факт
Денгиз тошбақалари океанни тарк этганда йиғлайдилар, деган афсона бор. Аслида, улар доимо йиғлайдилар чунки, улар ортиқча туздан қутилишлари керак. Аммо океанда кўз ёшлар сув билан қўшилиб кетади шунинг учун уларнинг кўз ёшларини фақат қуруқликда кўриш мумкин.

10-ўрин: Швеция биологлари томонидан олиб борилган изланишларга кўра, кит гиппопотамусдан келиб чиққан. Уларнинг ДНКларини таққослашганда иккисининг умумий аждоди тахминан 54 миллион йил олдин яшаганлиги маълум бўлди.
9-ўрин: Wедделл тюленни - чўмилиш бўйича мутлоқ чемпион. У 600 метр чуқурликка шўнғий олади ва бир соатдан кўпроқ вақт давомида сув остида қола оладилар.

8-ўрин: Моржлар мўйловлари ёрдамида қумдан қисқичбақаларни қидириб топадилар.

7-ўрин: Баъзи балиқ ва қисқичбақалар ярқирай олади. Улар танасининг пастки ярмида ёрқин нурли органларга эга, бу уларни сиртдан ёруғлик фонида кўринмас ҳолга келтиради.
6-ўрин: Денгизда анемонлар орасида нафақат машҳур масхарабоз балиқлар, балки ниҳоятда шаффоф қисқичбақалар(креветкалар) ҳам яшайди. Сиз уларни фақат думининг учидаги ва белидаги майда доғлар орқали аниқлашингиз мумкин

Музбалиқ
Океан фаунаси ҳақида сиз билмаган 10та факт
5-ўрин. Қутб денгизларида яшовчи музбалиқларнинг томирларида оқ қон оқади. Оқ қон таркибида табиий "антифриз" бор. Бу уларнинг музлаб қолишини олдини олади.

Йўлбарс акулалари
Океан фаунаси ҳақида сиз билмаган 10та факт
4-ўрин: Йўлбарс акулалари эмбрионлари онанинг қорнидалигида бир-бири билан курашадилар ва охирида энг кучли эмбрион қолганларини еб қўйгач туғилади.

3-ўрин: Акулалар аффект яъни эҳтирос ҳолатида танасининг ўз қисмларини ҳам еб қўйишлари мумкин.

Барракуду балиғи
Океан фаунаси ҳақида сиз билмаган 10та факт
2-ўрин: Барракуду балиқларини маккорлик чемпиони деб аташ мумкин. Агар у балиқ касал бўлса, у гўштини заҳарлайдиган баъзи ўсимликларни истеъмол қилишни бошлайди. Шунда у ўлган тақдирда, уни бирор йиртқич балиқ тишласа таб тортмай ўлади.

“Португал кемаси”
Океан фаунаси ҳақида сиз билмаган 10та факт
1-ўрин: Португал кема шаклидаги медузалар барракуду балиқларидан ҳам тажавузкордир. Уларни медуза заҳаридан қўрқмайдиган тошбақалар еганда, медузанинг организми акулаларни ўзига тортадиган махсус сирли модда ишлаб чиқаради. Тошбақа танаввул қилаётганда, атрофдаги барча акулалар унинг атрофида тўпланишади. Кейин нима бўлишини ўзингиз тасаввур қилиб кўргандирсиз...
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?