15:28 / 27.10.2019
5 474

Рамзан Қодиров иқтибос келтирди: «Мен сени дунёга келтирдим ва ўзим ўлдираман»

Рамзан Қодиров иқтибос келтирди: «Мен сени дунёга келтирдим ва ўзим ўлдираман»
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ИШИД террористик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб, машҳур рус адиби Николай Гоголнинг «Тарас Бульба» асаридан иқтибос келтирди.

«Абу Бакр ал-Бағдодий яна ўлдирилди? Шу вақтда хаёлга Тарас Бульбанинг ўғли Андрийга «Мен сени дунёга келтирдим ва ўзим ўлдираман», деган гаплари келади»,— деб ёзди Қодиров телеграмдаги каналида.

Шунингдек, Қодиров террорчиларни яхши ва ёмонга ажратиш давом этаркан, Бағдодийнинг ўлими ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини қўшимча қилган.

Маълумот учун, Гололнинг «Тарас Бульба» номли асарида бош қаҳрамон Тарас Бульба ватанини сотган ўғли Андрийни ўз қўллари билан ўлдиради. Қодиров бу машҳур асардан иқтибос келтириш орқали АҚШ террорчиларга ҳомийлик қилиши ва уларни ўзи хоҳлаган вақтда йўқотишига ишора қилган.

Аввалроқ ОАВда ИШИД етакчиси Абубакр ал-Бағдодий АҚШ ҳарбийлари томонидан ўтказилган операция доирасида ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалган ва Дональд Трамп твиттерда «Катта воқеа содир бўлгани» ҳақида пост қолдирганди.

Ал-Бағдодий 2014 йилда Ироқнинг Мўсул шаҳридаги масжидда туриб Сурия ва Ироқ ҳудудида халифалик тузилганини эълон қилгач, ҳеч ким кўрмаган. Ўтган вақт давомида унинг оғир жароҳат олгани, ўлдирилгани ёки асирга олингани ҳақида кўп марта хабар тарқалган, аммо бу хабарларнинг бирортаси расман тасдиқланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров иқтибос келтирди: «Мен сени дунёга келтирдим ва ўзим ўлдираман»