23:50 / 19.11.2019
12 411

Cоcа-Cоlа ҳақида қизиқарли маълумотлар

Cоcа-Cоlа ҳақида қизиқарли маълумотлар
Cоcа-Cоlа'ни биринчи бўлиб,1886 йилда Атлантада яшайдиган фармацевт Жон Пембертон ихтиро қилган. У Cоcа-Cоlа логотипи сифатида ушбу ёзувни яратган.

Cоcа-Cоlа биринчи марта сотувга чиқарилганда у «чарчоқни енгиллаштирувчи» асаб тоникаси сифатида сотилган. Ушбу реклама 1886 йилда нашр этилган.

Сиз Cоcа-Cоlа ҳақида илгари эшитган бўлишингиз мумкин ва бу ҳақиқатдир: Дастлабки Cоcа-Cоlа маҳсулотларида кокаин моддаси бўлган, лекин бир стакан учун атиги 9 миллиграмм. Ўша пайтда бу дори алкоголь ўрнини босувчи восита бўлган. Аммо кокаин Cоcа-Cоlа'дан 1903 йилда чиқарилди.

Ҳар куни 57 миллиард порция ичимлик ичилади (сувдан ташқари), атиги 3 фоизи (1,9 миллиард) Cоcа-Cоlа савдо белгисига тегишли. Бу сайёрада энг кўп тарқалган маҳсулот ҳисобланади.

Дунёда Cоcа-Cоlа сотилмайдиган фақат икки мамлакат бор: Куба ва Шимолий Корея.

Cоcа-Cоlа бренди 83,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу Budweiser, Subway, Pepsi va KFCларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам бу миқдорга тенг кела олмайди дегани.

Cоcа-Cоlа компаниясининг таъкидлашича, унинг номи дунёда машҳур "ОК" сўзидан кейин иккинчи ўринда туради.

1985 йилда Cоcа-Cоlа космосга чиққан биринчи алкоголсиз ичимлик бўлди. Астронавтлар Cоcа-Cоlа'ни "Space Shuttle Challenger" космик кемасида синовдан ўтказишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Cоcа-Cоlа ҳақида қизиқарли маълумотлар