Coca-Cola айрим ёзувларни банкаларга туширишни тақиқлади

1 дақиқа ўқиш604
Coca-Cola айрим ёзувларни банкаларга туширишни тақиқлади

Coca-Cola компаниясининг харидорларга ичимлик банкалари ва бутилкаларига қисқа ёзувлар тушириш имконини берувчи онлайн хизмати кутилмаган муҳокамаларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар айрим диний ва сиёсий мазмундаги ибораларни тизим қабул қилмаётганини, бошқа баҳсли ёзувларга эса рухсат берилаётганини аниқлаган.

Fox News Digital ўтказган текширув давомида «Jesus is Lord» («Исо — Раббий») ҳамда «Free Palestine» («Фаластинга озодлик») каби иборалар блоклангани аниқланган. Шу билан бирга, айрим атеистик ва Исроилни қўллаб-қувватловчи мазмундаги ибораларни тизим қабул қилгани қайд этилган.

Компаниянинг шахсийлаштириш хизмати 18 та белгидан иборат ёзувларни киритиш имконини берган. Тизим эса диний, сиёсий, савдо белгиларига оид ёки номақбул деб топилган айрим сўз ва ибораларни автоматик равишда чеклаган.

Бироқ текширув давомида фильтрнинг бир хил ишламаётгани маълум бўлган. Айрим фойдаланувчилар оддий сўзларни ҳам тизим қабул қилмаётганини, бошқа мунозарали иборалар эса чекловдан ўтиб кетаётганини кўрсатган.

Coca-Cola юзага келган ҳолатни техник муаммо билан изоҳлади. Компания вакили персонализация хизматининг айрим функциялари вақтинча тўхтатилгани ва тизим қайта кўриб чиқилаётганини билдирган.

Компания маълумотига кўра, банкаларга ёки бутилкаларга тушириладиган ёзувлар буюртма якуний тасдиқланишидан олдин қўшимча модерациядан ўтказилади. Coca-Cola ушбу воситани истеъмолчилар фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштиришини маълум қилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?