Бухорода 8 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилган эркакка жиноят иши очилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида 8 ёшли қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этилганини акс эттирувчи видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 23 октябрь куни Қоракўл туманида содир бўлган. Фуқаро Ш.Р. 2018 йилда туғилган вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганликда гумон қилинмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича Қоракўл тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва жараён прокуратура назоратида.
Шунингдек, тумандаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан боланинг ҳолати ўрганилиб, унга зарур ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ушбу ҳолатни назоратга олганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вояга етмаган қизга нисбатан жинсий тажовуз содир этишда гумонланиб, давлатлараро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Астрахан вилоятида қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.































Изоҳлар 0
…