Британиялик таниқли сантъаткор Юсуф Ислом “Анадолу” агентлигига берган интевьюсида ўзи асос солган “Тинчлик поезди” номли хайрия ташкилоти ҳақида гапириб берди.
Унинг фикрига кўра, дунёнинг бир қатор мамлакатларида давом этаётган норозилик намойишларининг аксарига ишсизлик ва қашшоқлик сабабчидир.
“Дунё аҳолисининг бир фоизи бутун бойликларнинг ярмига эга, шу туфайли инсонлар норози эканига гувоҳ бўляпмиз. Бунинг сабаби – тенгсизлик. Тинчлик эса ана шу норозилик ва тенгсизликнинг бўлмаслигидир. Инсонлар қашшоқ экан, уйлари ва егани овқатлари йўқ экан, тинчликдан оғиз очиб бўлмайди. Тинчлик – тенгликни таъминлашнинг тамалларидан биридир”, – деди Юсуф Ислом.
У “Тинчлик поезди” номли хайрия лойиҳаси доирасида дунёнинг турли нуқталаридаги эҳтиёжмандларга ёрдам жўнатишаётганини айтди.
“Мен насроний ўлароқ вояга етганман, насронийлар ҳам хайрия ишларига мойил бўлади. Айниқса, Мавлид арафасида хайриялар кўпайганини кўрасиз. Лекин мусулмон бўлгандан кейин кўрдимки, бу фақатгина кўнгилли равишда қилинадиган иш эмас, балки қилишимиз керак бўлган иш, ижтимоий тизимнинг бир парчаси. Исломда хайр ишларининг алоҳида ўрни бор”, – деди Юсуф Ислом. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди