Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони қанчага етди?

БМТ Тараққиёт дастури (UNDP) ва Оксфорд университети тадқиқотчилари ҳисоботига кўра, 108 та ривожланаётган давлатда 1,2 миллиард киши кўп ўлчовли қашшоқлик шароитида яшамоқда. Бу ўтган йилги ҳисобот билан таққослаганда 51,5 миллион нафарга кўп.
2026 йил 12 октябрда эълон қилинган ҳисоботда таъкидланишича, қашшоқликда яшаётганларнинг 617 миллион нафари — ярмидан кўпроғи болалардир. Улар озиқ-овқат, таълим, тоза сув ва электр энергияси каби асосий эҳтиёжлардан маҳрум.
Тадқиқотчилар ўсишнинг бир қисми аҳоли сони кўпайиши билан боғлиқлигини қайд этган. Шу билан бирга, сўнгги 15 йилдан кам вақт ичида 33 та давлатда кўп ўлчовли қашшоқлик индекси икки баравар камайган.
Қашшоқликда яшаётганларнинг энг катта қисми Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африкада истиқомат қилади — 616 миллион киши. Миср, Непал ва Тожикистонда эса қашшоқлик даражаси ҳам, ундан азият чекаётганлар сони ҳам сезиларли пасайган.






























Изоҳлар 0
…