Олимлар қутбчиларнинг мияси кичрайганини аниқлашди

  • 06 декабрь 2019, 14:58
  • 835
  • Дунё
  • Олимлар қутбчиларнинг мияси кичрайганини аниқлашди
    Фото: «Twitter.com»
    Бир гуруҳ немис олимлари узоқ вақт қутб экспедициясида иштирок этган тадқиқотчиларнинг мияси сезиларли кичрайганини аниқлашди. Олимлар ўзларининг тадқиқот натижаларини «The New England Journal of Medicine» журналида чоп этишди.

    Илгари сурилган фаразни тасдиқлаш учун Берлиндаги Макс Планк инсон тараққиёти институти тадқиқотчилари тажриба ўтказишди: улар Антарктидага экспедиция қилишни режалаштираётган 9 нафар кишининг мия ҳажмини ўлчашди. 14 ойдан сўнг экспедиция иштирокчилари қайтгандан сўнг уларнинг миясини яна ўлчашди.

    — 8 нафар экспедиция иштирокчисининг мияси 14 ой изоляциядан сўнг текширилганда гиппокампус тишли гируси ҳажми кичрайгани маълум бўлди. Бунга мияга узоқ вақт ижтимоий ва экологик депривация таъсири сабаб бўлган, — дея изоҳлади олимлар.

    Таъкидланишича, гирус ҳажмининг кичрайиши 7,2 фоизни ташкил этган. Бу маконда диққат ва мўлжал олиш тестларида балл пасайишига олиб келган. Лекин бошқа қобилиятларга таъсир қилмаган.

    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Олимлар қутбчиларнинг мияси кичрайганини аниқлашди