Қозоғистондаги энг катта букмекерлик компанияларидан бири ёпиб қўйилди (видео)

  • 07 декабрь 2019, 21:15
  • 694
  • Дунё
  • Қозоғистондаги энг катта букмекерлик компанияларидан бири ёпиб қўйилди (видео)
    Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) “Олимп” букмекерлик компанияси фаолияти тугатилганини маълум қилди. Бу ҳақда Tengrinews нашри хабар қилади.

    Қўмитанинг Олмаота департаменти прокуратура органлари билан биргаликда “Олимп” букмекерлик компанияси томонидан қимор бизнесини ташкил этиш бўйича судгача терговни жараёнларини бошлаган.

    Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати
    Терговчиларнинг таъкидлашича, компания Қозоғистон Республикасининг амалдаги қонунчилик нормаларини бузган ҳолда, интернет ресурслари орқали солиқ тўламасдан лицензияланмаган фаолият туридан даромад олган.

    “Қозоғистондан ноқонуний пул ювиш каналлари аниқланди ва ёпилди. Молиявий жиноятлар соҳасига тегишли бошқа ҳаракатлар қайд этилди. 2019 йилнинг 29 ноябрида Олмаота ихтисослашган туманлараро суди “Олимп” букмекерлик компанияси савдо белгиси остидаги TOO Only bet ҳамда TOO Alpha bet'ларга берилган амалдаги лицензияни олти ой муддатга тўхтатиб қўйди”, дейилади МХҚ хабарида.

    » » Қозоғистондаги энг катта букмекерлик компанияларидан бири ёпиб қўйилди (видео)