21:41 / 10.12.2019
11 057

Бутун дунёга машҳур Билл Гейтс ҳақида нималар биламиз?

Бутун дунёга машҳур Билл Гейтс ҳақида нималар биламиз?
1. Билл Гейтснинг жуда катта бойлигига қарамай, унинг болалари ҳар бири 10 миллион доллардан мерос олишади.
2. Билл Гейтс ҳеч қандай чет тилини билмайди ва у бундан жуда афсусланади.
3. Унинг энг севимли гуруҳи - “Weezerʼʼ.

4. У 1975 йилда Гарвард университетини тугатмасдан ташлаб кетишга қарор қилган, чунки ўзини Microsoft компаниясига бағишлаган.
5. Гейтс 1977 йилда Янги Мексикада қизил чироқдан ўтиб кетгани учун қамоққа олинган.
6. Гейтснинг таъкидлашича, агар у Microsoft'да ишламаганида эди, эҳтимол у сунъий интеллект бўйича тадқиқотчи бўлган бўлар эди.

7. Гейтснинг айтишича, у йилига 50 та китоб ўқийди. “Ўқиш ҳали ҳам янги нарсаларни ўрганишим ва тушунишимни синаб кўришимнинг асосий усули”, дейди у.
8. Билл Гейтснинг учала фарзанди, 2 қиз ва 1 ўғли, Apple маҳсулотидан фойдаланмайди.
9. Билл Гейтснинг онаси Мери Гейтс 1994 йилда кўкрак саратони туфайли вафот этган.

10. Билл Гейтсдан кўра бойроқ миллиардерлар дунёда атиги 10%ни ташкил қилади.
11. Гейтс Леонардо Да Винчининг Codex Leicesterʼни 30 миллион АҚШ долларига сотиб олган.
12. Гейтс рафиқаси Мелинда билан иш орқали танишган. Аниқроғи, Мелинда Microsoft'да маҳсулотларни сотиш бўйича менежер сифатида иш бошлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бутун дунёга машҳур Билл Гейтс ҳақида нималар биламиз?