08:58 / 12.12.2019
17 822

Панда ҳақидаги биз билмаган маълумотлар

Панда ҳақидаги биз билмаган маълумотлар
1. Гигант пандалар (кўпинча “пандалар” деб номланади) - қора ва оқ айиқлардир. Ёввойи табиатда улар Марказий Хитой тоғларида жойлашган қалин бамбук ўрмонларида учрайди.
2. Бу ажойиб сутэмизувчилар вақти-вақти билан майда ҳайвонлар ва балиқларни истеъмол қилсалар ҳам, бамбук дарахти уларнинг асосий овқати ҳисобланади (99%).
3. Пандалар иштаҳаси яхши ҳайвон ҳисобланиб кунига ўртача 12 кг бамбук ейишади ва 12 соат давомида еган овқатини ҳазм қилиб дарахтда ётади.

4. Гигант пандалар 1,2 м дан 1,5 м гача, оғирлиги 75 дан 135 кг гача бўлади. Пандалар ёввойи табиатда қанча умр кўришларини билишмайди, аммо асирликда улар 30 ёшгача яшайди.
5. Чақалоқ пандалари пушти рангда туғилиб, тахминан 15 см - бу қаламнинг ўлчамига тенг! Улар, шунингдек, кўр бўлиб туғилади ва туғилишдан олти-саккиз ҳафта ўтгач, кўзларини очишади.
6. Ачинарлиси шундаки, бу ажойиб ҳайвонларнинг йўқ бўлиб кетиш хавфи ортмоқда ва улар атиги мингга яқин қолишган.

7. Пандалар дарахтга чиқишни моҳирона эплашади ва сузишни ҳам билишади.
8. Панданинг тишлари катта ва ўткир, аммо бу тишлар бамбук ва ўсимликларни ейиш учун!
9. Пандалар одатда август ойида туғилади, чунки панда жуфтлаш ойлари мартдан майгача ва ҳомиладорлик муддати 3 дан 5 ойгача бўлади.
10. Пандалар асосан ёлғиз қолишни хуш кўришади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Панда ҳақидаги биз билмаган маълумотлар