23:30 / 18.12.2019
2 758

Исроил яҳудийлар учун қуриладиган ноқонуний уйларга пулни аямаяпти

Исроил яҳудийлар учун қуриладиган ноқонуний уйларга пулни аямаяпти
Исроил ҳукумати жорий йилнинг биринчи ярмида Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги босиб олинган ерларда яҳудийлар учун ноқонуний уйлар қуришга рекорд даражада маблағ ажратди.

Haaretz тарқатган хабарга кўра, жорий йилнинг дастлабки уч ойида бундай қурилишлар учун 111,5 миллион доллар сарфланган. Бу охирги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Шунингдек, хабарда Исроил ҳукумати бу харажатлар ҳақида Оқ уй маъмуриятини хабардор қилиб бораётгани айтилган.

Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Шарқий Қуддус 1967 йилдан бери Исроилнинг оккупацияси остида қолмоқда. Халқаро қонунларга кўра, бу ерларда яҳудийлар учун уй қуриш мумкин эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил яҳудийлар учун қуриладиган ноқонуний уйларга пулни аямаяпти