07:58 / 31.01.2020
2 731

Пекинда коронавирус сабабли дафн маросимлари ва 02.02.2020 санада никоҳдан ўтиш тақиқланди

Пекинда коронавирус сабабли дафн маросимлари ва 02.02.2020 санада никоҳдан ўтиш тақиқланди
Фото: REUTERS/Benoit Tessier
Пекин маъмурияти Хитойда коронавирус тарқалиши хавфи сабабли дафн маросимлари ўтказиш ва 2020 йилнинг 2 февралида (02.02.2020) никоҳдан ўтишни тақиқлади.

Бу ҳақда фуқаролик масалалари бўйича бюрога таянган ҳолда Beijing Daily нашри хабар берди.
Таъкидланишича, хитойчада “02.02.2020” рақамлар кетма-кетлиги ўқилиши “Мен сени севаман, сени севаман” каби янграйди. Шу сабабли кўплаб никоҳ қуришни истаган жуфтликлар “минг йилда бир марта келадиган бундай имкониятдан” фойдаланишмоқчи бўлишган.

Янги коронавирус билан чақирилувчи зотилжам эпидемиясининг олдини олиш ва унинг назоратини кучайтириш ҳамда одамларнинг тўпланишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарда 2020 йил 2 февралга режалаштирилган никоҳлар бекор қилинди”, дейилган хабарда.

2 февралга никоҳдан ўтиш учун ариза топширган жуфтликларга уни бошқа санага кўчириш илтимос қилинган. Бундан ташқари, фуқароларга 14 февраль ва 22 февралда ҳам никоҳдан ўтмаслик тавсия қилинган.

Шунингдек, Хитой пойтахтида дафн маросимлари ўтказилишини тўхтатишга қарор қилинган. Пекин маъмурияти вакили Ли Ваньцзюннинг таъкидлашича, шаҳардаги барча дафн маросимларини ташкиллаштирувчи 12 бюро ўз ишини тўхтатган. Бу ҳам бир ерга кўп одам тўпланмаслиги мақсадида қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пекинда коронавирус сабабли дафн маросимлари ва 02.02.2020 санада никоҳдан ўтиш тақиқланди