Хитойликлар инсон рекордларини янгилаган робот яратди

Хитойнинг Unitree Роботикс компанияси жойидан туриб 2 метр баландликка сакрай оладиган ва 12,66 метр/сония, яни 45,6 км/соат тезликда югурадиган “Суперман” гуманоид роботини тақдим этди. Роботнинг сакраш кўрсаткичи инсоннинг қайд этилган натижаларидан, югуриш тезлиги эса 2009 йилда Усаин Болт қайд этган максимал тезлик — тахминан 12,4 м/сдан юқори.
Хитойнинг Unitree Robotics компанияси инсон жисмоний имкониятларига яқинлашаётган янги гуманоид робот — “Суперман”ни тақдим этди. Робот жойидан туриб 2 метр баландликка сакрай олиши ва 12,66 метр/сония, яъни 45,6 км/соат тезликда югуриши билан эътибор қозонди.
Компания маълумотларига кўра, роботнинг оёқлари 85 сантиметр узунликда бўлиб, у жойидан сакраш бўйича инсоннинг қайд этилган натижаларидан юқори кўрсаткични намойиш этган. Югуриш тезлиги эса 2009 йилда 100 метрга югуришда Усаин Болт қайд этган максимал тезлик — тахминан 12,4 м/сдан юқори.
“Суперман” оддий маиший вазифаларни бажаришга мўлжалланган роботдан кўра, аввало юқори тезлик ва ҳаракатчанлик имкониятларини намойиш этувчи платформа сифатида ишлаб чиқилган. Unitree маълумотларига кўра, унинг яратилиши атиги уч ойдан сал кўпроқ вақтни олган.
Янги роботнинг тақдимоти Пекинда бўлиб ўтадиган Жаҳон гуманоид роботлар ўйинлари арафасида амалга оширилди. Мусобақаларда роботларнинг югуриш ва сакраш каби жисмоний имкониятлари ҳам синовдан ўтказилиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, мутахассислар роботнинг компания томонидан эълон қилинган рекорд кўрсаткичларини мустақил равишда тасдиқлаш масаласига эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Шундай бўлса-да, “Суперман”нинг намойиши гуманоид роботлар қанчалик тез ва чаққон бўлиб бораётганини кўрсатди.































Изоҳлар 0
…