
Фото: The National
БААнинг Абу-Даби шаҳри боғларида антиқа экологик ташаббус амалга оширилмоқда. Унинг доирасида тўтиқуш ва қарғалар боғларни майда чиқиндилардан тозалашга ўргатилди. Боғларни озода тутишга тўтиқуш ва қарғалардан иборат “фаррошлар” гуруҳи киришди.
Қушлар Barari Natural Resources ташкилоти томонидан майда чиқиндиларни теришга ўргатилган. Ушбу ташкилот БАА пойтахтидаги 400 та кўкаламзор ҳудудга жавобгар ва “Табиат бизни ўргатади” ташаббусини амалга оширмоқда.
Қушлар шаҳар боғларига чиқарилиб, чиқиндиларни тўғри утиллаштириш муҳимлигини ён-атрофдаги одамларга намойиш қилишади. Ташкилот ходимларининг таъкидлашича, қушларда сезги органларидан кўриш энг яхши ривожланган бўлиб, улар бу қобилиятлари эвазига кичик ўлчамли пластик чиқиндилар ва сигарет қолдиқларини пайқай оладилар.
Ҳозирда қушлар пластик, қоғоз бўлаклари ва сигарет қолдиқларини аниқлашга ўргатилди. Қушлар кейинги босқичда чиқиндиларни турли контейнерларга саралашга ўргатилади. Дастурда ҳаммаси бўлиб 25 та қуш иштирок этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар