22:33 / 23.02.2020
3 549

Ер ясси эканлигини исботламоқчи бўлган ихтирочи қўлбола ракета парвози чоғида ҳалок бўлди

Ер ясси эканлигини исботламоқчи бўлган ихтирочи қўлбола ракета парвози чоғида ҳалок бўлди
Фото: AP
АҚШда 22 февраль, шанба куни Телба Майк лақаби билан танилган 64 яшар Майкл Хьюз буғ двигателли қўлбола ракета синови чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Meduza'га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Тажриба Калифорния штатининг Барстоу шаҳри яқинидаги саҳрода ўтказилганди. Хьюз ракетада 1,5 минг километр баландликка кўтарилиш ва шундан сўнг парашютда ерга қўнишни режалаштирганди.
Парвоздан кейин ракетада керакли пайт парашют очилмади ва қурилма кўп ўтмай ерга қулади: ВИДЕО

Майкл Хьюз ўзини Ер текислиги назарияси тарафдори деб биларди. Буни исботлаш учун у 2014 ва 2018 йилларда ўзининг ракеталарини синовдан ўтказган, биринчи гал 419, иккинчи сафар 571 метр баландликка кўтарилишга муваффақ бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ер ясси эканлигини исботламоқчи бўлган ихтирочи қўлбола ракета парвози чоғида ҳалок бўлди