
Фото: Archives RTL
Люксембургда 2020 йил 1 мартдан автобус, поезд ёки трамвайда юриш бепул бўлади. Бу ҳақда 5minutes портали хабар берди.
Янгилик биринчи тоифадаги поездларга жорий этилмайди. Люксембург жамоат транспортида юришни бепул қилган биринчи давлатга айланди.
Жамоат транспортини бепул қилишга мамлакатдаги тиқилинчлар мажбур қилди. Люксембург аҳолиси атиги 613 минг кишидан ортиқроқни ташкил этади, аммо ҳар куни Германия, Франция ва Бельгия фуқаролари мамлакатга ишлаш учун келади.
Ҳукуматнинг ҳисоб-китобига кўра, транспортда юришни бепул қилиш мамлакатга йилига 41 миллион еврога тушади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар