
Фото: Gus Ruelas / Reuters
Apple асосчиси Стив Жобснинг беваси Лорен Пауэлл Жобс эрининг ўлимидан кейин кўп миллиардлик меросни фарзандларига қолдирмайди. У бу ҳақда The New York Times газетасига берган интервьюсида айтди.
Лорен Пауэлл Жобснинг сўзларига кўра, у улкан бойлик бир оила қўлида тўпланишини нотўғри деб ҳисоблайди. У мерос қолган бойликни кам таъминланган инсонларга кўпроқ фойдаси тегиши учун хайрия ишларига сарфламоқчи.
«Агар узоқ умр кўрадиган бўлсам, бойлигим ҳаётим билан бирга тугайди», — деди у.
Лорен Пауэлл Жобс 2004 йилда таълим ва маданий лойиҳаларни қўллаб-қувватлайдиган Emerson Collective хайрия ташкилотига асос солган. Стив Жобснинг ўлимидан кейин у бу мақсадларга янада кўпроқ пул сарфлади.
Bloomberg миллиардерлар рейтингига кўра, Лорен Пауэлл Жобснинг бойлиги 24 миллиард долларга яқин. У дунёнинг энг бадавлат инсонлари рейтингида 38-ўринда туради. Жобс билан никоҳидан уч нафар фарзанди — ўғли Рид, қизлари Эрин ва Ева бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар