00:23 / 06.03.2020
3 622

Дунёдаги энг бақувват батутга машинани ташласа, нима бўлади? (видео)

Дунёдаги энг бақувват батутга машинани ташласа, нима бўлади? (видео)
Блогер ва илм-фан ҳақидаги YouTube канали муаллифи Марк Робер жаҳондаги энг бақувват батутни лойиҳалаштирди, сўнг унга ҳақиқий автомобилни ташлаб кўрди, деб ёзади Motor'га таяниб Дарё нашри.

Исталган батутга машина ташлаб кўрса бўлади, лекин ғоя муаллифи машина батутни йиртиб юбормай, унда сакраб кетишини хоҳлади.

Робер дўстлари билан ўртасида қалин трамплин бўлган батутни лойиҳалаштирди. У ҳар бири 200 килограммдан ортиқ юк кўтариши мумкин бўлган 144 та пружинали пўлат ромларга уланган. Шундан сўнг чизма ва схема Австралияга бошқа блогерга юборилди. У турли предметларни юқори масофадан ташлаш акс этган видеоларни суратга олишга «ихтисослашган».

Ниҳоят батут қуриб битказилди, икки блогер тест-драйв ўтказиш учун бирлашди. Батутга тарвуз ва боулинг учун тўплар ташлаб кўрилди. Ушбу тажрибанинг кульминацион нуқтаси эса батутга қайиқ ва автомобилнинг ташланиши бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг бақувват батутга машинани ташласа, нима бўлади? (видео)