00:30 / 17.03.2020
4 473

Испанияда 21 ёшли футболчи коронавирусдан вафот этди

Испанияда 21 ёшли футболчи коронавирусдан вафот этди
Испаниянинг "Атлетико Портада Альта" ҳаваскор жамоаси футболчиси ва мураббийи Франсиско Гарсия COVID-19 коронавируси туфайли вафот этди.
"Marca" хабарига кўра, у яқиндагина онкологик касалликка чалинган ва унинг ортидан коронавирусни юқтириб олган.

"У бизнинг клубда 4 йилдан буён фаолият олиб бораётганди. Ҳар бир болани жуда яхши кўрарди. Ҳалигача у биз билан бўлмаслигига ишона олмаяпман", - деди клуб президенти Хосе Буэно.

Бутун дунёда коронавирусдан зарарланганлар сони 163 минг инсонни ташкил қилади. Улардан 6500га яқин нафари вафот этган бўлса, 76 мингдан кўпроқ инсон тузалган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испанияда 21 ёшли футболчи коронавирусдан вафот этди