23:30 / 23.03.2020
3 787

БМТ бош котиби коронавирус сабабли дунёдаги барча низоларни тўхтатишга чақирди

БМТ бош котиби коронавирус сабабли дунёдаги барча низоларни тўхтатишга чақирди
Фото: Wikipedia
Гутерреш урушлардан хароб бўлган давлатларда тиббий хизмат тизими жар ёқасида эканлигини айтди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирус сабабли дунёдаги барча низоларни тўхтатишга чақирди.

"Дунё умумий душман - COVID-19 коронавирус инфекцияси билан юзма-юз турибди. Вирус ирқи, миллати ёки динидан қатъий назар барчани маҳв этмоқда. У барчани шафқатсизлик билан қирмоқда. Шу билан бирга, бутун дунёда қуролли низолар авж олган. Жиловсиз вирус уруш телбаликларини намойиш этмоқда. Шу боис дунёнинг барча бурчакларида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақираман", - деди Гутерреш.

Гутерреш урушлардан хароб бўлган давлатларда тиббий хизмат тизими жар ёқасида эканлигини айтди. У тиббиёт ходимлари тез-тез ҳужумларга дуч келишаётганини таъкидлади.

"Қуролли низоларга чек қўйиш ва биргаликда ҳаётимиздаги ҳақиқий курашга эътиборимизни қаратиш вақти келди. Мен урушаётган томонларга мурожаат қилмоқчиман: ҳарбий ҳаракатларни тўхтатинг", - деди БМТ бош котиби.

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирусдан зарарланганлар сони 350 мингга яқинлашди, шундан 100 мингдан ошиқ киши тузалиб кетди, 15 297 киши вафот этди.
Ўзбекистонда 23 март ҳолатига кўра, вирус юқтирганлар сони 46 нафарни ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ бош котиби коронавирус сабабли дунёдаги барча низоларни тўхтатишга чақирди