13:34 / 25 марта 2020
1 250

Францияда коронавирусни даволаш сиёсий курашга айланди. Ким ғолиб бўлади?

Францияда коронавирусни даволаш сиёсий курашга айланди. Ким ғолиб бўлади?
Францияда коронавируснинг давоси масаласида жуда кучли қарама-қаршилик пайдо бўлди. Жамоатчилик, олимлар ва сиёсатчилар сўнгги соатларда бир қарама-қаршиликни тўхтовсиз муҳокама қилишяпти.

Коронавирусга қарши курашиш ва уни давосини топиш учун Францияда олимлар ва сиёсатчилар ўртасида «Covid-19 илмий кенгаши» тузилган. Кенгашда Франциянинг энг зўр вирусолог ва бактерилог олим ва врачлари иштирок этишади.

Ушбу кенгашнинг муҳим аъзоларидан бири Дидие Раул исмли Марселлик дунёнинг энг кучли вирусолог ва бактериолог олимларидан биридир. Шу кунга қадар олим ўз жамоаси ва лабораторияси билан микроб ва вирусларга қарши дунёда энг юқори натижаларга эришганлардан бири ҳисобланади.

Профессор Дидие Раул коронавирусга қарши курашиш учун нархи арзон ва ишлаб чиқариши осон бўлган Хлорихин номли дорини таклиф қилмоқда. У маслаҳатига кириб, Хитой ушбу доридан муваффақиятли фойдаланганлигини таъкидлаяпти. Профессорнинг фикрига кўра агар дори илк симптомлар пайдо бўлгандан беморга берилса, у коронавируснинг кўпайиш жараёнини тўхтатолади. У ўз беморларига ҳозирги кунда ушбу дорини бермоқда.

Лекин, илмий кенгаш аъзолари ва Франциянинг соғлиқни сақлаш вазири Жаноб Веран ушбу фикрга қарши. Уларнинг асосий аргументи, коронавирусга қарши Хлорихиннинг фойдаси борлиги ҳақида ҳали илмий асосга эга тажрибалар ўтказилмаган.

Ушбу дори Францияда аптекаларда сотилиши таъқиқланган. Уни фақат баъзи шифохоналаргина сақлаши мумкин.

Кеча, Доналд Трамп ўз нутқида айнан Дидие Раулга асосланиб хлорихин дориси коронавирусга нисбатан анча фойдали бўлиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди. Бу баёнот Францияда ҳукумат Дидие Раул таклифини рад этилганлиги учун жамоатчилик орасида норозиликка сабаб бўлди.

Бугун бўлса, АҚШда вирусдан сақланаман деб хлорихин дорисини дозасидан кўп ичиб юборган бир АҚШлик оламдан ўтди.

11 март куни Франциядаги илмий кенгаш тест қилиш учун дори ва антибиотикларни танлаб олишган эди. Лекин, кўпчиликни ҳайрон қолдирган ҳолат шу бўлдики, уларнинг орасида хлорихин йўқ эди. Ниҳоят, жамоатчилик босими билан ушбу дори ҳам тест ва тажрибага киритилди.

Бугун баҳслар давом этмоқда ва Дидие Раулнинг ёнини олиб бир неча олим ва врачлар чиқиш қилишди.

Хуллас, Франция халқи ушбу масалада иккига бўлиниб қолди. Бир томон ўзини йиллар давомида кўрсатган дунёдаги энг кучли вирусологлардан бирига ишонишни таклиф қилаётган бўлса, бошқа томон илмий асосларсиз уни мижозларда қўлламаслик керак демоқда. Мухолифат бўлса керакли қарорга келолмаётган, вазиятни сиёсатдан келиб чиқиб бахолаетган ҳукуматни ва Президентни айблаш билан овора.

Бугун Дидие Раул илмий кенгашни тарк этгани ҳақида матбуот хабар берди. Бу бўлса жамоатчиликнинг норозилигини янада оширди.
Хуллас, илмий кенгаш қарори энди сиёсий масалага айланиб бўлди.

PS: Француз матбуотининг сўнгги маълумотларига кўра айнан Раулнинг шифохонасида беморлар ҳолати ва тузалиши бошқа ҳудудларга нисбатан анча яхши эмиш. Агар Дидие Раул ҳақ бўлиб чиқса, вақтида уни гапига кирмаган Франция ҳукумати жуда катта босим остида қолишини фараз қилиш мумкин.

Фируз Аллаев
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)