date

ЖАРда карантин вақтида тўй ўтказаётган келин-куёв ҳибсга олинди (видео)

ЖАРда карантин вақтида тўй ўтказаётган келин-куёв ҳибсга олинди (видео)
Фото: Mzilikazi wa Afrika
Жанубий Африка Республикасида коронавирус инфекцияси туфайли оммавий тадбирлар ўтказилишига қўйилган тақиққа қарамай тўй ўтказган келин-куёв ҳибсга олинди, деб ёзади BBC.

Шунингдек, тўйда меҳмон сифатида иштирок этган 50 нафар киши ҳам ҳибсга олинган. Барча ҳибсга олинганлар полиция участкасига олиб кетилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ЖАРда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 1686 та ҳолат қайд этилган. 12 киши вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » ЖАРда карантин вақтида тўй ўтказаётган келин-куёв ҳибсга олинди (видео)