
Берни Сандерс / Фото: AP
Вермонт штати сенатори, Демократлар партиясидан номзод Берни Сандерс АҚШ президенти сайловида иштирок этмайдиган бўлди.
Бу ҳақда 78 ёшли сиёсатчи матбуот анжуманида ўз штаби ходимларига эълон қилди. Энди Сандерс бу қарорини ўз тарафдорларига тушунтириб бериши кутилмоқда.
Сандерснинг президентлик пойгасидан чиқиши Демократлар партиясидан яна бир номзод, собиқ вице-президент Жо Байденни президентлик сайловида Дональд Трампнинг асосий рақибига айлантиради.
Берни Сандерс социалист репутациясига эга сиёсатчидир. У сайловолди дастурида ишчилар синфини ҳимоя қилишини кўп бора таъкидлаганди. Сандерс ёшлигида Америка социалистлари партиясига ҳам аъзо бўлган. Ўтган асрнинг 80-йиллари охирида ҳатто СССРга саёҳат қилиб, асал ойини ўтказган. АҚШ президенти сайлови 2020 йил ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг